2,121
VIII аср Ислом тамаддуни маркази – Андалусни кашф этинг!
(7 кун/ 6 тун)
1-кун: Тошкент – Москва – Мадрид – Қуртуба
Мадрид аэропортида барча саёҳатчилар кутиб олинганидан сўнг, Қуртубага қараб йўл оламиз. Кечки овқат вақтига етиб борадиган бўлсак, испанча ҳалол овқатни татиб кўришингиз мумкин. Ушбу кечки овқат нархи бир киши учун 15 еврони ташлик этади. Кечки овқатдан сўнг меҳмонхонага жойлашамиз.
2-кун: Қуртуба
Бугун биз нонуштадан сўнг, энг биринчи бўлиб Қуртуба Буюк масжидини, Мусо ибн Нусайр кўприги, Калаҳорра минорасини (расмга тушиш нуқтаси) зиёрат қиламиз, бу жойлар куннинг асосий ташрифлари ҳисобланади. Шундан сўнг саёҳатчиларимиз ихтиёридаги бўш вақт бўлиб, қадимий кўчаларни айланишлари ва савдо расталаридан харидларни амалга оширишлари мумкин. Тушликдан сўнг қуртубалик мусулмонлар яшайдиган қишлоқдаги фермага ташриф буюриб, у ерда мусулмонлар қалъасини кўриш имконига эга бўламиз. Шу ерлик мусулмонлар жамияти вакиллари билан кечки овқат дастурхонида йиғилиб суҳбат қурамиз. Кечки овқат нархи бир киши учун 15 евро.
3-кун: Қуртуба – Мадинатал Заҳро – Ишбилия (Севиля), (манзил 1 соат 30 дақиқалик)
Нонуштадан сўнг, Мадинатал Заҳро археологик масканига ва интерфаол музейга ташриф буюрамиз. Бу шаҳар Х асрда Уммавий Халифаларга тегишли бўлган, шунингдек, шаҳар Испанияда Исломнинг энг чўққига чиққанини ва улуғворлигини намоён этганини яққол очиб берган. Кейин “Ишбилия” (Севиля)даги Севиллага, яъни шаҳар марказига қараб йўл оламиз. Бу ерда биз Қирол Алказар саройи, Мусулмон ҳунармандлари томонидан ноёб безаклар асосида қурилган Насроний саройи; 1182 йилдан бери собиқ Севиля масжидининг минораси бўлган Гиралда минорасига саёҳат уюштирамиз. Севилладаги сўнгги ташрифимиз Плаза Эспана бўлади, биз бу эрда Қуёш ботишини кўришимиз мумкин. Саёҳатдан сўнг, мусулмон даҳаларини сайр қилишингиз ва харидларни амалга оширишингиз учун бўш вақт ажратилади. Севиля шаҳрида кечки овқат қиламиз ва шу ерда тунаб қоламиз.
4-Кун: Севиля – Рондо – Ғарнота (Гранада) (2 соат + 2 соат)
Нонуштадан кейин Ронда томон йўлга чиқамиз. Тоғларнинг тепасида жойлашган бу ноёб шаҳарда биз Мусулмон кўприги, панорамик манзаралар, мусулмон шаҳар деворлари, қоялар ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қиламиз. Машҳур сўфийлик устози Ибн Аббос ал-Рунди шу эрда туғилган. Рондага ташриф буюрганимиздан сўнг, биз Ғарнотага сафаримизни давом эттирамиз. Ғарнотага етиб келгач эса меҳмонхонага жойлашамиз. Кечқурун собиқ мусулмон даҳаларидан бири бўлган Албайзинга ташриф буюриб, Алҳамронинг панорамали манзарасидан баҳра оламиз, шундан сўнг Ғарнотадаги Буюк масжидни зиёрат қиламиз. Ғарнотада кечки овқатни тановул қилиб, шу ерда тунаб қоламиз.
5-Кун: Алҳамро – Ғарнота
Нонуштадан кейин биз Алҳамрони зиёрат қилишни бошлаймиз. Испанияда энг кўп зиёрат қилинадиган ёдгорлик ва дунёдаги энг яхши сақланиб қолган ўрта аср мусулмон қироллик саройи айнан шу ерда жойлашган. Ташрифимизда Носирий сулоласига мансуб Муҳаммад ал-Аҳмар томонидан асос солинган мусулмон султонларнинг қироллик кўшкларига сайр уюштирамиз. Бу ерда Қуръон оятлари, дуолар, шеърларга тўла бўлган деворлардаги арабча битикларни ўқишимиз мумкин. Алҳамродан автобусда 10 дақиқа узоқликда жойлашган мусулмонлар вилласида очиқ ҳавода тушлик қилиб олишимиз мумкин, бу тушлик нархи бир киши учун 15 € айланади. Тушликдан кейин меҳмонхонада дам олиш учун бироз вақт бўлади. Кечқурун эса биз саёхатмизни давом эттириб шаҳар маркази ва Марокаш бозорини айланамиз. Шундан сўнг, биз ҳалол ресторанлардан бирида кечки овқатни қиламиз. Шу куни Ғарнотада тунаб қоламиз.
6-Кун: Алпужжара тоғлари ва Жума намози
Нонуштадан сўнг биз Алпужарра тоғларига саёҳатимизни бошлаймиз, у ерда Андалуснинг сўнгги мусулмонлари Ғарнотани забт этганларидан сўнг 150 йилдан кўпроқ вақт мобайнида Исломга амал қилган ҳолда яшаб ўтишган. Ҳозир бу ерда янги авлод мусулмонлари истиқомат қилмоқдалар ва улар зайтун плантацияларида зайтун етиштириш билан шуғулланади ва йил давомида зайтун мойи ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган. Қизиғи бу зайтун дарахтлари ўтмишда мусулмонлар ўтқазган кўчатлардан кўпайтирилган ва шу пайтгача фойдаланиб келинмоқда. Анъанавий “Пампанейра” қишлоғига ташрифимиз давомида эса сиз маҳаллий гиламларни, шоколад фабрикасини, анъанавий уйларни, кўчалар ва бетакрор меъморчилик намуналарини кўришингиз мумкин. Ресторанда тушлик қилганимиздан кейин қишлоқ томон йўл оламиз. У ерда сиз апельсин боғлари ва зайтун дарахтлари яқинида сайр қилишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, биз Жума намозини маҳаллий Масжидда ўқишимиз мумкин бўлади. Шундан сўнг биз яна Ғарнотага қайтамиз. Харидларни амалга оширишингиз учун бўш вақт ажратилади ва Ғарнотада тунаб қоламиз.
7 – Ғарнота – Мадрид – Москва – Тошкент
Нонуштадан сўнг, Мадрид аэропортига қараб йўлга чиқамиз.
Тур ўз ичига:
Тур ўз ичига қуйидаги хизматларни олмайди: